07 Sep 2026

Жамоат хавфсизлигини таъминлаш фаолияти такомиллаштирилади

Жамоат хавфсизлигини таъминлаш фаолияти такомиллаштирилади

Қарорга кўра, 2026 йил 1 ноябрдан: Жамоат хавфсизлигини таъминлаш фаолияти такомиллаштирилади

📄 Қарорга кўра, (https://t.me/huquqiyaxborot/20356)2026 йил 1 ноябрдан:   🤓 патруллик йўналишида бўлган ички ишлар органлари патруль-пост ва қўриқлаш хизматлари нарядлари томонидан “112” тизими орқали келиб тушган, нафақат жамоат жойларида, балки аҳоли яшаш хонадонларида содир этилган жиноят ва ҳодисалар тўғрисидаги хабарлар бўйича ҳам тезкорлик билан етиб бориш амалиёти йўлга қўйилади;   🤓 24/7 режимдаги гастрономик кўчаларда жамоат тартибини сақлаш ички ишлар органлари ва ҳудудий ҳокимликлар ўртасида тузиладиган шартнома асосида патруль-пост хизмати бўлинмалари томонидан амалга оширилади;   🤓 оммавий тадбирларда жамоат тартибини бузган шахсларга нисбатан келгуси оммавий тадбирларга киришига вақтинча чеклов қўйилади.   📚 “Ҳар хил вазифалар – ягона ваколат” тамойили асосида қуйидаги тартиб ўрнатилади:   💚 йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга доир қуйидаги айрим функция ва ваколатлар ички ишлар органларининг патруль-пост ҳамда қўриқлаш хизматларига ҳам берилади:   ➖ йўналишдаги чорраҳалар, бозорлар, йирик савдо мажмуалари, таълим муассасалари атрофлари ҳамда марказий кўчаларида юзага келадиган тирбандликларни бартараф этиш;   ➖ йўлларда содир этилган ҳуқуқбузарлик ва жиноятларга дарҳол муносабат билдириш, уларнинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш, жабрланувчиларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш;   💚 жамоат тартибини сақлашга доир қуйидаги айрим функция ва ваколатлар ички ишлар органларининг йўл-патруль хизматига ҳам берилади:   ➖ кўча ва жамоат жойларида содир этиладиган жамоат тартибига тажовуз қилувчи ҳуқуқбузарликларга чек қўйиш, уларни содир этаётган шахсларни таъқиб қилиш, ушлаш ҳамда ички ишлар органларига олиб бориш;   ➖ белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қурилиш чиқиндиларини ташлаш, шунингдек, суюқ маиший чиқиндиларни тўкиш ҳамда жамоат жойида алкоголь маҳсулотини истеъмол қилиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо қўллаш.

Boshqa yangiliklar

Пенсиянгизни нақд шаклга ўтказмоқчимисиз? Буни осон амалга оширинг.
17 Nov 2026

Пенсиянгизни нақд шаклга ўтказмоқчимисиз? Буни осон амалга оширинг.

✅ Пенсия жамғармаси томонидан my.gov.uz порталида мазкур онлайн хизмат ишга туширилди. (https://my.gov.uz/uz/service/1360) ✅ Ушбу хизматдан фойдаланган ҳолда уйдан чиқмасдан туриб ҳам пенсиянгизни нақд шаклга ўтказишингиз мумкин. Бунда Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимига мурожаат қилишингиз шарт эмас. ⚡️ Барчаси тез, осон ва жуда қулай. ↪️ Маълумот учун: Ушбу қулайлик Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 28 сентябрдаги ПҚ-355-сон Қарорига (https://lex.uz/docs/8515075#8516633)мувофиқ жорий этилди.

Batafsil o'qish
Olti yoshli bolalar bir yillik tayyorlov guruhlariga jalb etiladi
17 Nov 2026

Olti yoshli bolalar bir yillik tayyorlov guruhlariga jalb etiladi

Oliy Majlis Qonunchilik palatasidagi “Milliy tiklanish” demokratik partiyasi fraksiyasi yig‘ilishida “O‘zbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga maktabgacha va maktab ta’limi tizimi integratsiyasini ta’minlashga qaratilgan o‘zgartirish va qo‘shimchalar kiritish to‘g‘risida”gi qonun loyihasi muhokama qilindi.

Batafsil o'qish