07 Sep 2026

Профилактика инспекторларининг ҳуқуқий мавқеи ва хизмат масъулияти оширилади

Профилактика инспекторларининг ҳуқуқий мавқеи ва хизмат масъулияти оширилади

Қарорга кўра, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва аҳоли билан яқиндан ишлаш бўйича ҳуқуқбузарликлар профилактикасини манзилли ташкил этишда қуйидаги тартиб ўрнатилади:

🧾 Қарорга кўра, (https://t.me/huquqiyaxborot/20356) маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва аҳоли билан яқиндан ишлаш бўйича ҳуқуқбузарликлар профилактикасини манзилли ташкил этишда қуйидаги тартиб ўрнатилади:   🔸 профилактика инспектори касбий фаолиятининг устувор мақсади унга нисбатан аҳоли ишончининг юқори даражасига эришиш ҳамда хизмат жойида жиноятчиликни жиловлаш этиб белгиланади;   🔸 профилактика инспекторларига уларнинг касбий фаолиятига доир вазифалардан ташқари қўшимча вазифалар белгиланиши, шунингдек, бевосита ёки тўғридан-тўғри бошлиқ бўлмаган бошқа раҳбарлар томонидан топшириқ ва кўрсатмалар берилишига йўл қўйилмайди;   🔸 аҳоли томонидан овоз бериш тартибида профилактика инспекторининг касбий фаолиятига нисбатан “ишончсизлик ташаббуси”ни билдириш тизими жорий этилади ҳамда натижада унга нисбатан ички ишлар органлари хизматидан бўшатишгача бўлган жазо чораси қўлланилишига асослар яратилади;   🔸 судлар томонидан профилактика инспекторларининг электрон шаклда юритилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлари бўйича заруратсиз қўшимча равишда қоғоз шаклидаги ҳужжатларни талаб этишга оид амалиёт бекор қилинади.   📖 Профилактика инспекторининг хизмат жойидаги касбий фаолияти натижадорлигини баҳолаш қуйидаги устувор мезонларга мувофиқ амалга оширилади:   🔹 аҳолининг профилактика инспекторига ишончи даражаси;   🔹 хавф гуруҳига кирувчи шахслар томонидан (аҳолининг ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил тоифаси) ёки уларга нисбатан (ҳуқуқбузарликдан жабрланиш хавфи бўлган тоифаси) жиноят содир этилиши даражаси;   🔹 шахслар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарликларни қайта содир этиш даражаси. Барча турдаги юридик хизмат кўрсатиш ҳамда  адвокатга саволлар бериш  учун  +998(93)-3090001 рақамига  мурожаат қилишингиз мумкин.  Қонунчиликдаги янгиликлар билиш учун https://t.me/AdvokatShuxratjonBobomurodov каналига обуна бўлинг Telegram (https://t.me/AdvokatShuxratjonBobomurodov) Адвокат Бобомуродов Шухратжон Позилович Барча турдаги юридик хизмат кўрсатиш ҳамда саволлар учун advokat-jizzax.uz сайти орқали ёки мурожаат учун +998933090001 телефон рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин

Boshqa yangiliklar

Пенсиянгизни нақд шаклга ўтказмоқчимисиз? Буни осон амалга оширинг.
17 Nov 2026

Пенсиянгизни нақд шаклга ўтказмоқчимисиз? Буни осон амалга оширинг.

✅ Пенсия жамғармаси томонидан my.gov.uz порталида мазкур онлайн хизмат ишга туширилди. (https://my.gov.uz/uz/service/1360) ✅ Ушбу хизматдан фойдаланган ҳолда уйдан чиқмасдан туриб ҳам пенсиянгизни нақд шаклга ўтказишингиз мумкин. Бунда Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимига мурожаат қилишингиз шарт эмас. ⚡️ Барчаси тез, осон ва жуда қулай. ↪️ Маълумот учун: Ушбу қулайлик Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 28 сентябрдаги ПҚ-355-сон Қарорига (https://lex.uz/docs/8515075#8516633)мувофиқ жорий этилди.

Batafsil o'qish
Olti yoshli bolalar bir yillik tayyorlov guruhlariga jalb etiladi
17 Nov 2026

Olti yoshli bolalar bir yillik tayyorlov guruhlariga jalb etiladi

Oliy Majlis Qonunchilik palatasidagi “Milliy tiklanish” demokratik partiyasi fraksiyasi yig‘ilishida “O‘zbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga maktabgacha va maktab ta’limi tizimi integratsiyasini ta’minlashga qaratilgan o‘zgartirish va qo‘shimchalar kiritish to‘g‘risida”gi qonun loyihasi muhokama qilindi.

Batafsil o'qish