09 Feb 2026

Метрополитенда ҳаракат хавфсизлиги талабларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланди

Метрополитенда ҳаракат хавфсизлиги талабларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланди

Қонун (ЎРҚ–1118-сон, 05.02.2026 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Метрополитенда ҳаракат хавфсизлиги талабларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланди Қонун (ЎРҚ–1118-сон, 05.02.2026 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Киритилган қўшимчаларга кўра, темир йўл транспорти ва метрополитенда ҳаракат ва ташиш хавфсизлиги талабларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди. Мазкур ҳуқуқбузарлик мансабдор шахслар ва хизматчиларга БҲМнинг 10 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди. Шунингдек, темир йўл транспорти ва метрополитенда ҳаракат ва ташиш хавфсизлиги бузилиши билан боғлиқ ҳодиса, у ҳақидаги маълумотларни қасддан яшириш, – мансабдор шахсларга БҲМнинг 10 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши назарда тутилди. Бундан ташқари, автомобиль транспортида тегишли гувоҳнома ёнида бўлмаган ҳолда йўловчи ташиш, йўл ҳақи тарифларини ошириш, мунтазам йўналиш бўйича тасдиқланган қатнов жадвалига амал қилмаслик, тасдиқланган йўналиш схемасидан четга чиқиш, – БҲМнинг 3 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши кўзда тутилди. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

Boshqa yangiliklar

Пенсиянгизни нақд шаклга ўтказмоқчимисиз? Буни осон амалга оширинг.
17 Nov 2026

Пенсиянгизни нақд шаклга ўтказмоқчимисиз? Буни осон амалга оширинг.

✅ Пенсия жамғармаси томонидан my.gov.uz порталида мазкур онлайн хизмат ишга туширилди. (https://my.gov.uz/uz/service/1360) ✅ Ушбу хизматдан фойдаланган ҳолда уйдан чиқмасдан туриб ҳам пенсиянгизни нақд шаклга ўтказишингиз мумкин. Бунда Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимига мурожаат қилишингиз шарт эмас. ⚡️ Барчаси тез, осон ва жуда қулай. ↪️ Маълумот учун: Ушбу қулайлик Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 28 сентябрдаги ПҚ-355-сон Қарорига (https://lex.uz/docs/8515075#8516633)мувофиқ жорий этилди.

Batafsil o'qish
Olti yoshli bolalar bir yillik tayyorlov guruhlariga jalb etiladi
17 Nov 2026

Olti yoshli bolalar bir yillik tayyorlov guruhlariga jalb etiladi

Oliy Majlis Qonunchilik palatasidagi “Milliy tiklanish” demokratik partiyasi fraksiyasi yig‘ilishida “O‘zbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga maktabgacha va maktab ta’limi tizimi integratsiyasini ta’minlashga qaratilgan o‘zgartirish va qo‘shimchalar kiritish to‘g‘risida”gi qonun loyihasi muhokama qilindi.

Batafsil o'qish