04 Jan 2026

Меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси ва ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси энди маълум бир вақт иш стажига эга бўлмаганларга берилмайди.

Меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси ва ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси энди маълум бир вақт иш стажига эга бўлмаганларга берилмайди.

Азизлар юқоридаги қонунни амалга тадбиқ қлиш учун Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳолига давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловларни амалга ошириш тизимини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги 17.12.2025 йилдаги 796-сонли қарори қабул қилинди. Қарор билан жуда муҳим ўзгаришлар бўлди. Нималар ўзгарди?

Меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси ва ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси энди маълум бир вақт иш стажига эга бўлмаганларга берилмайди. Азизлар юқоридаги қонунниамалга тадбиқ қлиш учун Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳолига давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловларни амалга ошириш тизимини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги 17.12.2025 йилдаги 796-сонли қарори қабул қилинди. Қарор билан жуда муҳим ўзгаришлар бўлди. Нималар ўзгарди? - Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси (халқ тилида "больничный") ва Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси ("декрет" пули) тўлаб бериш энди иш берувчи орқали эмас, балки тижорат банки орқали амалга оширилади - Нафақа тўлаш учун суғирта стажи талаб қилинади. Бу шунчаки ишлаган давр эмас, балки суғурта бадаллари тўланган даврдир. Нафақа кимларга берилади? Нафақа фақат меҳнат шартномаси асосида ишловчиларга эмас, балки кенгроқ қатламга татбиқ этилади: - Иш берувчи билан меҳнат муносабатларида бўлганлар; - Фуқаролик-ҳуқуқий шартнома (ГПД) асосида хизмат кўрсатувчилар; - Бошқа расмий фаолият билан банд бўлганлар (масалан, якка тартибдаги тадбиркорлар, ўзини ўзи банд қилганлар – агар ихтиёрий суғурта тўлаган бўлса) Нафақаларни олиш учун қанча стаж талаб қилинади? Аввалги тизимдан фарқли ўлароқ, энди нафақа олиш учун маълум бир муддат давомида "суғурта стажи"га эга бўлиш мажбурий қилиб белгиланмоқда. Бунда: - Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси учун: камида 10 ой суғурта стажи керак; - Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси ("больничный") учун: камида 6 ой суғурта стажи керак. Бу дегани, ишга эндигина кирган ёки суғурта бадалларини тўлашни энди бошлаган шахс дарҳол "больничный" ёки "декрет" пули ололмайди. У аввал тегишли (6 ёки 10 ой) муддат давомида тизимга бадал тўлаши керак. Агар фуқаронинг стажи етарли бўлса ва талабларга жавоб берса, нафақа автоматик тайинланади ва бу ҳақда фуқаронинг телефонига СМС-хабарнома юборилади. Тизим қачондан ишлашни бошлайди? Янги тартиб босқичма-босқич жорий этилади: -Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси бўйича: 2026 йил 1 январдан бошлаб юзага келган ҳолатларга нисбатан; - Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси бўйича: 2026 йил 1 июлдан бошлаб юзага келган ҳолатларга нисбатан. Масалан, Ҳомиладор ходим 2026 йил 5 январь куни декрет таътилига чиқди. Унинг нафақаси тўлиқ янги тартиб асосида «Ижтимоий суғурта» жамғармасидан тўланади. Бу вазиятда тизим ходимнинг охирги 10 ойлик суғурта стажи бор-йўқлигини автоматик текширади. Агар стажи етарли бўлса, пулни тўғридан-тўғри картасига (молиявий агент орқали) олади, ишхона аралашмайди. Стаж етмаса рад қилинади.

Boshqa yangiliklar

Пенсиянгизни нақд шаклга ўтказмоқчимисиз? Буни осон амалга оширинг.
17 Nov 2026

Пенсиянгизни нақд шаклга ўтказмоқчимисиз? Буни осон амалга оширинг.

✅ Пенсия жамғармаси томонидан my.gov.uz порталида мазкур онлайн хизмат ишга туширилди. (https://my.gov.uz/uz/service/1360) ✅ Ушбу хизматдан фойдаланган ҳолда уйдан чиқмасдан туриб ҳам пенсиянгизни нақд шаклга ўтказишингиз мумкин. Бунда Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимига мурожаат қилишингиз шарт эмас. ⚡️ Барчаси тез, осон ва жуда қулай. ↪️ Маълумот учун: Ушбу қулайлик Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 28 сентябрдаги ПҚ-355-сон Қарорига (https://lex.uz/docs/8515075#8516633)мувофиқ жорий этилди.

Batafsil o'qish
Olti yoshli bolalar bir yillik tayyorlov guruhlariga jalb etiladi
17 Nov 2026

Olti yoshli bolalar bir yillik tayyorlov guruhlariga jalb etiladi

Oliy Majlis Qonunchilik palatasidagi “Milliy tiklanish” demokratik partiyasi fraksiyasi yig‘ilishida “O‘zbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga maktabgacha va maktab ta’limi tizimi integratsiyasini ta’minlashga qaratilgan o‘zgartirish va qo‘shimchalar kiritish to‘g‘risida”gi qonun loyihasi muhokama qilindi.

Batafsil o'qish