24 Dec 2025

Ер участкаларини ижарага бериш тартиби такомиллаштирилади

Ер участкаларини ижарага бериш тартиби такомиллаштирилади

Ҳукумат қарори (815-сон, 23.12.2025 й.) билан Вазирлар Маҳкамасининг “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида” 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сон (https://lex.uz/docs/5739815)қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Ер участкаларини ижарага бериш тартиби такомиллаштирилади Ҳукумат қарори (815-сон, 23.12.2025 й.) билан Вазирлар Маҳкамасининг “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида” 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сон (https://lex.uz/docs/5739815)қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. 🔰 Қарорга қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш белгиланди: 🔹 қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаси ижарачисининг ўзида қоладиган ва қайта ижарага олувчига ўтказиладиган ер участкаларининг майдони Ер кодекси 46 (прим 1) -моддасида (https://lex.uz/docs/152653#5615735)белгиланган ўлчамлардан кам бўлмаслиги; 🔹 ер участкасини қисман қайта ижарага беришда уларни ижарачи ва қайта ижарага олувчи ўртасида тақсимлаш қишлоқ хўжалиги харитасидаги контурлар яхлитлиги ва амалдаги суғориш тизимини сақлаб қолган ҳолда алоҳида турган контурларни қайта тақсимлаш орқали амалга оширилиши; 🔹 ер участкасини қисман қайта ижарага беришда тарафлар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиши.

Boshqa yangiliklar

Пенсиянгизни нақд шаклга ўтказмоқчимисиз? Буни осон амалга оширинг.
17 Nov 2026

Пенсиянгизни нақд шаклга ўтказмоқчимисиз? Буни осон амалга оширинг.

✅ Пенсия жамғармаси томонидан my.gov.uz порталида мазкур онлайн хизмат ишга туширилди. (https://my.gov.uz/uz/service/1360) ✅ Ушбу хизматдан фойдаланган ҳолда уйдан чиқмасдан туриб ҳам пенсиянгизни нақд шаклга ўтказишингиз мумкин. Бунда Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимига мурожаат қилишингиз шарт эмас. ⚡️ Барчаси тез, осон ва жуда қулай. ↪️ Маълумот учун: Ушбу қулайлик Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 28 сентябрдаги ПҚ-355-сон Қарорига (https://lex.uz/docs/8515075#8516633)мувофиқ жорий этилди.

Batafsil o'qish
Olti yoshli bolalar bir yillik tayyorlov guruhlariga jalb etiladi
17 Nov 2026

Olti yoshli bolalar bir yillik tayyorlov guruhlariga jalb etiladi

Oliy Majlis Qonunchilik palatasidagi “Milliy tiklanish” demokratik partiyasi fraksiyasi yig‘ilishida “O‘zbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga maktabgacha va maktab ta’limi tizimi integratsiyasini ta’minlashga qaratilgan o‘zgartirish va qo‘shimchalar kiritish to‘g‘risida”gi qonun loyihasi muhokama qilindi.

Batafsil o'qish